Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ётади. Зеро, «демократик давлатда барча ислоҳотлар инсон учун унинг ман-фаатлари учун хизмат қилмоғи лозим» 16 17 . Бу борада мустақилликнинг дастлабки йилларида бир қатор соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлака-тимизда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни қатъият лик билан олиб борилганлиги туфайли, бозор иқтисодиёти тизимини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлатнинг ижтимоий муносабат- ларини шакллантириш йўлида жиддий ютуқларга эришилди. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг мақсади инсонни ҳуқуқ ва эркин-ликларини имкон қадар тўла таъминлаш ва қонунийликка риоя қилиш-дан иборат экан, давлатимизнинг жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида ҳам шахс ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жиноят процес-
суал қонунчиликни тўғри қўллаш амалиётига асосий эътибор қара-тилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига кўра, мамлакатимизда содир этилаётган ҳар бир жиноят юзасидан дастлабки тергов олиб борилиб, жиноят ишлари юритилади. Даст- лабки тергов давомида жиноятни фош этишга қаратилган далиллар тўпланади, текширилади ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланади. Далиллар-ни тўплаш усуллари жиноят жараёнида тергов ҳаракатлари деб ном-ланади. Тергов ҳаракатлари ичида эса сўроқ қилиш тергов ҳаракати-нинг ўзига хос ўрни бўлиб, «бу тергов ҳаракатисиз жиноят ишини асосли ва судда қонуний ҳал этиш жараёнини тасаввур қилиш мушкул»